ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Услубий, тушунтирув, маълумот тусидаги материаллар / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Нотижорат ҳуқуқ бўйича хрестоматия / II. Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судининг уюшиш эркинлигига тааллуқли ишлар бўйича қарорлари /

Озодлик ва Демократия партияси (O`ZDEP) Туркияга қарши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ОЗОДЛИК ВА ДЕМОКРАТИЯ ПАРТИЯСИ (O`ZDEP)

ТУРКИЯГА ҚАРШИ


1994 йил 21 мартдаги 23885/94-сонли ариза

1999 йил 8 декабрдаги қарор

Хулоса Бирлашган жамоатчилик қонунчилик

ташаббуси билан тузилган



ИШ ҲОЛАТЛАРИНИНГ ҚИСҚАЧА БАЁНИ


А. Асосий фактлар


Сиёсий партия тузилганидан кейин қисқа вақт ичида партиянинг дастури Давлатнинг ҳудудий яхлитлиги ва дунёвий хусусиятига, шунингдек миллат бирлигига қарши қаратилганлиги асосида суд қарори билан тугатилган эди.


Б. Суд қарори


Европа суди қарор қиладики, партияга қарши ҳаракат ҳуқуқда назарда тутилган ва қонуний мақсадни кўзлайди. Лекин Суд партия дастурида зўравонликдан ёки демократик принципларни инкор этишнинг ҳар қандай бошқа шаклидан фойдаланишга чақирув ҳисобланиши мумкин бўлган ҳеч нарсани топмади. Дастурдаги "миллий ёки маданий озчиликни ташкил қилувчилар"нинг ўзини  намоён этиш ҳуқуқи кўрсатилганлиги Давлатдан ажралиб чиқишга ундамайди, лекин таклиф этилган сиёсий лойиҳа курдларнинг демократик билдирилган розилигига асосланиши зарурлигини таъкидлаш мақсадини кўзлаган. Турли сиёсий лойиҳаларни, ҳатто давлат ташкил этилган усулни шубҳа остига қўядиган, башарти улар демократиянинг ўзига зарар келтирмаса, таклиф этиш ва муҳокама қилиш демократия моҳиятидир. Бундан ташқари, партияни тугатишнинг таклиф этилган тезлиги қандайдир муҳим чоралар кўриш учун вақт жуда кам бўлишини назарда тутади. Шунинг учун сиёсий партияни тугатиш кўзланган мақсадга номутаносиб ва, бинобарин, демократик жамиятда зарур бўлмаган.



СУД ҚАРОРИДАН КЎЧИРМА (22)



ҲУҚУҚ МАСАЛАЛАРИ


Конвенция 11-моддаси бузилиши тахмини ҳақида


21. Озодлик ва демократия партияси вакиллари таъкидлаганларки, партия тугатилиши зарур бўлгани ва унинг етакчиларига шу каби идорани бошқа сиёсий партияда сақлаш тақиқлангани уларнинг Конвенция 11-моддасида кафолатланган уюшмалар эркинлиги ҳуқуқини бузади.


А. Ҳукуматнинг дастлабки баҳоси


22. Ҳукумат суд олдида таъкидлаганки, партияга нисбатан тугатиш жабрланувчиси сифатида муносабатда бўлиш мумкин эмас, чунки у 1993 йил 30 апрелда, яъни Конституциявий суд уни тугатиш тўғрисида 1993 йил 14 июлда қарор қабул қилиши арафасида ихтиёрий равишда тугатилган. Конституциявий суд партия ихтиёрий равишда тугатилишига қарамасдан шу ном ва мақом билан янги партия шаклланишининг олдини олиш учун қарор чиқарган. Агар партия етакчилари Судга ўз номларидан ариза берганларида, ўзларини тугатиш жабрланувчилари деб даъво қилишлари мумкин бўларди, лекин улар бундай қилмади.


23. Судда тинглашда

...
Время: 0.0182
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск